🔥
Не упустите лучшие вакансии!
Подключите наш Telegram-бот и получайте мгновенные уведомления о новых предложениях из 10+ источников. Будьте первым, кто откликнется!
Подключить ботаМенеджер по экспорту (электротехника)/Специалист по ВЭД / экспорту
UZELTEXSANOAT
•
Ташкент
•
Работа в офисе
•
Опубликовано: 26 Apr 2026
15 000 000 — 25 000 000 so'm
Обязанности:
- Электротехника саноати маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
- Мавжуд ва истиқболли экспорт бозорларини таҳлил қилиш, янги бозорлар бўйича таклифлар тайёрлаш.
- Хорижий ҳамкорлар, дистрибьюторлар ва импорт қилувчи компаниялар билан музокаралар ташкил этиш ва олиб бориш.
- Экспорт шартномаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тузиш жараёнларини ташкил этиш, тижорат таклифлари ва ҳамкорлик ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этиш.
- Корхоналарнинг экспорт фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга амалий кўмак бериш.
- Халқаро кўргазма, ярмарка, бизнес-форум ва B2B учрашувларда иштирок этиш ҳамда уларни ташкил этиш, тайёргарлик ва иштирок жараёнларини мувофиқлаштириш.
- Экспорт кўрсаткичлари ижроси бўйича таҳлилий маълумотлар, ҳисоботлар ва тақдимотлар тайёрлаш.
- Экспорт географиясини кенгайтириш, маҳсулот турларини диверсификация қилиш ва ташқи бозор талабларига мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
- Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан экспортни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш.
- Олий маълумот (иқтисодиёт, халқаро иқтисодий муносабатлар, маркетинг, менежмент, ташқи савдо ёки техник йўналишлар бўйича).
- Экспорт, ташқи иқтисодий фаолият, савдо ёки халқаро ҳамкорлик соҳасида камида 3 йил иш тажрибаси.
- Экспорт шартномалари, инкотермс қоидалари, логистика ва ташқи савдо жараёнлари бўйича билимга эга бўлиши.
- Таҳлилий маълумотлар, ҳисоботлар ва тақдимотлар тайёрлаш кўникмаси.
- Рус ва инглиз тилларини яхши билиши (бошқа хорижий тилларни билиши устунлик беради).
- Ишбилармонлик музокаралари ва хизмат ёзишмаларини юритиш кўникмаси.
- Хизмат сафарига тайёр бўлиши.
- Иш ҳақи: суҳбат натижаларига кўра ва номзоднинг малакасига қараб штат жадвалига асосан белгиланади.
- Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш.
- Тармоқ уюшмаси тизимида профессионал ривожланиш, малака ошириш ҳамда хизмат лавозими бўйича босқичма-босқич карьер ўсиш имкониятлари.
- Электротехника саноати экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган стратегик лойиҳаларда иштирок этиш имконияти.
- Профил вазирликлар, идоралар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш имконияти.
- Халқаро кўргазмалар, форумлар ва бизнес тадбирларда иштирок этиш, шу жумладан хорижий хизмат сафарлари имконияти.
- Профессионал жамоада ишлаш ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида амалий тажриба орттириш.
🚀
Ваше резюме увидят первым!
Автоматическое поднятие на HeadHunter каждые 4 часа. Увеличьте свои шансы на успех в 10 раз!
Подключить автоподнятие