🔥
Не упустите лучшие вакансии!
Подключите наш Telegram-бот и получайте мгновенные уведомления о новых предложениях из 10+ источников. Будьте первым, кто откликнется!
Подключить ботаМаркетинг ва сотув бўлими бошлиғи
AGRO IN VITRO
•
Джизак
•
На месте работодателя
•
Опубликовано: 05 Jun 2026
12 000 000 — 15 000 000 so'm
Agro In Vitro МЧЖ — Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган инновацион агробиотехнология корхонаси. Корхона In Vitro технологияси асосида узум, данакли мева, ёнғоқ ва манзарали ўсимликларнинг юқори сифатли кўчатларини ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар ISO 9001:2015 сертификатига эга, пестицид ва гербицидлардан ҳоли. Ускуналар Нидерландиянинг Viscon Group компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Лавозим мақсади
Маркетинг ва сотув бўлимини тўлиқ бошқариш, республика ва МДҲ бозорларида сотув тизимини кенгайтириш, халқаро ҳамкорликларни ривожлантириш.
Асосий вазифалар
Талаблар
Биз таклиф этамиз
Лавозим мақсади
Маркетинг ва сотув бўлимини тўлиқ бошқариш, республика ва МДҲ бозорларида сотув тизимини кенгайтириш, халқаро ҳамкорликларни ривожлантириш.
Асосий вазифалар
- Маркетинг ва сотув бўлими фаолиятини режалаштириш ва назорат қилиш (4 ходим)
- 13 та вилоятдан жалб этилган KPI-агентлар тармоғини бошқариш
- Халқаро компаниялари билан ҳамкорлик
- Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон экспорт йўналишини ташкил этиш
- Сотув платформаларига интеграция — буюртмаларни рақамлаштириш
- Йирик кўчат етиштирувчилар учун республика миқёсида 1 кунлик семинарлар ташкил этиш
- Боғ ташкил этиш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш (экиш схемалари, суғориш, ўғитлаш)
- 2027–2030 йиллар учун истиқболли нав ва пайвандтагларнинг оналик материаллари режасини тузиш
Талаблар
- Олий маълумот — агрономия, иқтисодиёт, маркетинг ёки ўхшаш соҳа
- Сотув ва маркетинг соҳасида камида 3 йил тажриба (агросоҳа — устунлик)
- Ўзбек тилида мукаммал, рус тилида равон мулоқот
- Инглиз тилини билиш — устунлик (халқаро ҳамкорликлар учун)
- Жамоани бошқариш ва мотивация қилиш кўникмаси
- Ҳудудларга ва хорижга сафар қилиш имкони
Биз таклиф этамиз
- Расмий компфорт иш жойи, МҲТ бўйича ижтимоий кафолатлар
- Натижага асосланган маош + KPI мукофоти
- ISO 9001:2015 сертификатланган замонавий агробиотехнология комплексида ишлаш
- Халқаро компаниялар билан ишлаш
- Карьера ўсиши ва корпоратив ривожланиш имкони
- Хорижий давлатларга хизмат сафари
🚀
Ваше резюме увидят первым!
Автоматическое поднятие на HeadHunter каждые 4 часа. Увеличьте свои шансы на успех в 10 раз!
Подключить автоподнятие