🔥
Не упустите лучшие вакансии!
Подключите наш Telegram-бот и получайте мгновенные уведомления о новых предложениях из 10+ источников. Будьте первым, кто откликнется!
Подключить ботаКорпоратив мижозлар билан ишлаш менежери
Xalq Banki
•
Ташкент
•
На месте работодателя
•
Опубликовано: 08 Jul 2026
Мажбуриятлар:
- Eтказилган кўрсаткичлар ва индивидуал KPI га эришиш мақсадида хизмат кўрсатишга янги мижозларни аниқлаш ва жалб этиш. Мижозларни қўллаб-қувватлашнинг тўлиқ даври;
- Мижозлар операцияларини қўллаб-қувватлаш ва банк маҳсулотлари бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатиш. Ишончли маслаҳатчи сифатида мижозлар билан муносабатларни ривожлантириш: уларнинг бизнесини таҳлил қилиш, эҳтиёжларини аниқлаш ва мижоз бизнесини ривожлантириш ҳамда банк хизматлари ҳажмини ошириш учун ечимлар таклиф этиш;
- Асосий мижозларни жалб қилиш, сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун мақсадли стратегияларни ишлаб чиқиш;
- Реферал тармоғини яратиш ва ривожлантириш. Янги мижозларни фаол излаш ва мижозлар билан мавжуд алоқа каналларини кенгайтириш йўлларини аниқлаш. Кредит ва бошқа банк маҳсулотларини сотишни кўпайтириш учун янги бизнес имкониятларини излаш ва ҳамкорлик тармоғини ривожлантириш;
- Мижоз компаниялар раҳбарияти, жумладан бош директорлар, акциядорлар ва бошқарув аъзолари билан узоқ муддатли муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантириш;
- Банкнинг мавжуд ва потенциал мижозлари билан мунтазам учрашувлар ўтказиш;
- Кредит битимларини андеррайтинг хизмати ва Кредит қўмитаси олдида тақдим этиш ва ҳимоя қилиш;
- Йирик ва ўрта бизнес сегментидаги БХМ банк мижозларига сифатли ва ўз вақтида хизмат кўрсатилишини назорат қилиш;
- Маҳсулотни созлаш/ҳисоб очиш бўйича мониторинг/ёрдам;
- Бириктирилган мижозлар портфелига маҳсулот кириб бориш даражасини таҳлил қилиш ва ошириш;
- Мижозларни қўшимча хизматлардан фойдаланишга рағбатлантириш;
- Йирик ва ўрта бизнес вакиллари менежерларига бириктирилган янги мижозларни (мулкдорлар, акциядорлар, директорлар ва ходимлар бўлган жисмоний шахслар) ўтказиш бўйича чакана бизнес бўлими билан ҳамкорлик қилиш.
Талаблар:
-
Олий иқтисодий маълумот
-
банк тизимида камида 3 йиллик иш тажрибаси (шу жумладан раҳбарлик лавозимида камида 1 йил)
-
Инглиз ва рус тилларини билиш. Ушбу тилларда ёзишни, ўқишни ва гапиришни билиш
- Тизимли ва таркибий тафаккур, ташаббускорлик, натижага йўналтирилганлик
Асосий кўникмалар:
- Мулоқотга киришувчанлик, мижозлар ишончини қозониш қобилияти, аниқлик
- Иқтисод, молия ва банк иши йўналишлари бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлиш
- Банкнинг кредит маҳсулотларини сотиш бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида юридик шахсларни кредитлаш ва мижознинг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш кўникмалари;
- Амалдаги ва потенциал корпоратив мижозларга транзакцион ва депозит банк маҳсулотларини фаол сотиш кўникмалари, жумладан эҳтиёжларни аниқлаш, маҳсулотни тақдим этиш, эътирозлар билан ишлаш ва битимни якунлаш,
- Банк тизими меъёрий ҳужжатлари, сиёсати ва тартиб-қоидалари бўйича тажриба ва етарли билимга эга бўлиши
- 8 соатлик иш куни. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба;
- Қулай офис, замонавий компьютерлар, мослашувчан иш жадвали;
- Тажрибали менторлар раҳбарлигида ўқиш ва касбий ўсиш имконияти;
- Иш натижаларига қараб ошириб бориладиган қатъий белгиланган ойлик маош;
🚀
Ваше резюме увидят первым!
Автоматическое поднятие на HeadHunter каждые 4 часа. Увеличьте свои шансы на успех в 10 раз!
Подключить автоподнятие