🔥

Не упустите лучшие вакансии!

Подключите наш Telegram-бот и получайте мгновенные уведомления о новых предложениях из 10+ источников. Будьте первым, кто откликнется!

Подключить бота

Менеджер по продажам

СOMPASS MANAGEMENT
Ташкент
На месте работодателя
Опубликовано: 18 Aug 2026
До 15 000 000 so'm

B2B савдо менеджери

Озиқ-овқат ингредиентлари ва қўшимчалари соҳасида фаолият юритувчи барқарор компанияга ишга таклиф қиламиз!

Компаниямиз Ўзбекистон бозорида 10 йилдан ортиқ вақтдан бери муваффақиятли фаолият юритиб, озиқ-овқат саноати корхоналарига ингредиентлар, озиқ-овқат қўшимчалари ва хомашё етказиб бериб келмоқда. Савдо бўлими кенгаяётгани муносабати билан жамоамизга фаол ва натижага йўналтирилган B2B савдо менеджерини таклиф этамиз.

Вазифалари:

  • Озиқ-овқат саноати корхоналарига маҳсулотларни тақдим этиш ва сотиш;
  • Кирувчи мурожаатлар ҳамда мавжуд мижозлар базаси билан онлайн ишлаш;
  • Мижоз эҳтиёжини аниқлаб, энг мақбул ечимни таклиф қилиш;
  • Музокаралар олиб бориш ва тижорат таклифларини тайёрлаш;
  • Битимларни бошидан якунигача кузатиб бориш;
  • CRM тизимида мижозлар билан ишлаш;
  • Шахсий савдо режасини бажариш.
Талаблар:
  • Савдо соҳасида тажрибага эга бўлса — устунлик;
  • Мулоқот ва музокара олиб бориш кўникмалари яхши ривожланган;
  • Саводли оғзаки ва ёзма нутққа эга;
  • Компьютер ва офис дастурларидан эркин фойдалана олади;
  • B2B савдо соҳасида ўсиш ва юқори даромад топишга интилади
Биз таклиф қиламиз:
  • Расмий ишга қабул қилиш;
  • Рақобатбардош ойлик маош (Fix + KPI);
  • Маҳсулот бўйича бепул ўқув ва мослашув даврида қўллаб-қувватлаш;
  • Қулай ва замонавий офис;
  • Барқарор компанияда ишлаш имконияти;
  • Касбий ва карьера ўсиши учун реал имконият.
🚀

Ваше резюме увидят первым!

Автоматическое поднятие на HeadHunter каждые 4 часа. Увеличьте свои шансы на успех в 10 раз!

Подключить автоподнятие