🔥

Не упустите лучшие вакансии!

Подключите наш Telegram-бот и получайте мгновенные уведомления о новых предложениях из 10+ источников. Будьте первым, кто откликнется!

Подключить бота

Java-разработчик

Xalq Banki
Ташкент
На месте работодателя
Опубликовано: 19 Aug 2026
Асосий вазифалар
  • Операцион тизимлар, дастурий таъминот ва драйверларни ўрнатиш, созлаш ва қўллаб-қувватлаш.
  • Веб-хизматлар ва ички ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлашда иштирок этиш.
  • Маълумотлар базалари билан ишлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишда иштирок этиш.
  • SQL сўровларини ёзиш ва маълумотлар базасидаги маълумотлар билан ишлаш.
  • Тизимлар ва дастурий таъминотда юзага келадиган техник муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда иштирок этиш.
  • Linux операцион тизими билан, жумладан терминал орқали ишлаш.
  • HTTP, REST, FTP ва API каби веб-технологиялар билан ишлашда иштирок этиш.
  • Ахборот хавфсизлиги талаблари ва ички қоидаларга риоя қилиш.
  • Техник ҳужжатларни тайёрлаш, юритиш ва янгилашда иштирок этиш.
  • Раҳбарият томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш.

Техник кўникмалар

  • SQL дастурлаш тилини билиш.
  • MySQL, PostgreSQL, Oracle ёки бошқа маълумотлар базалари билан ишлаш бўйича билим ёки тажриба.
  • Java, Python ёки C++ дастурлаш тилларидан камида биттасини бошланғич даражада билиш.
  • Операцион тизимлар, амалий дастурлар ва драйверларни ўрнатиш ва созлаш кўникмаси.
  • Linux операцион тизимида ишлаш, шу жумладан терминалдан фойдаланиш асосларини билиш.
  • HTTP, REST, FTP ва API технологиялари бўйича умумий тушунча.
  • Microsoft Word, Excel ва Visio дастурларидан фойдалана олиш.
Шахсий фазилатлар
  • Масъулиятлилик ва интизомлилик.
  • Ташаббускорлик.
  • Жамоада ишлай олиш.
  • Техник масалаларга жиддий ва масъулиятли ёндашиш.
  • Янги технологияларни мустақил ўрганишга тайёрлик.
  • Аналитик фикрлаш ва муаммоларни мустақил ҳал қила олиш қобилияти.
  • Техник ҳужжатлар билан ишлай олиш кўникмаси — афзаллик.
Тил билими
  • Рус тили — иш жараёни учун зарур.
  • Инглиз тили — техник ҳужжатлар ва IT ресурслар билан ишлаш учун афзаллик.

Биз таклиф қиламиз

  • Ахборот технологиялари соҳасида амалий тажриба орттириш имконияти.
  • Автоматлаштирилган банк тизимлари ва интеграция технологиялари билан ишлаш имконияти.
  • Тажрибали мутахассислар билан бир жамоада ишлаш ва профессионал ривожланиш.
  • Янги технологияларни ўрганиш ва IT соҳасида карьерани бошлаш имконияти.
  • Доимий иш ёки стажировка асосида фаолият юритиш имконияти.
🚀

Ваше резюме увидят первым!

Автоматическое поднятие на HeadHunter каждые 4 часа. Увеличьте свои шансы на успех в 10 раз!

Подключить автоподнятие