🔥

Не упустите лучшие вакансии!

Подключите наш Telegram-бот и получайте мгновенные уведомления о новых предложениях из 10+ источников. Будьте первым, кто откликнется!

Подключить бота

Проект менеджер (Мебел йўналишида)

AIRO Consept Mebel
Андижан
На месте работодателя
Опубликовано: 25 Sep 2026
8 000 000 — 15 000 000 so'm
AIRO CONSEPT — буюртма асосида премиум мебель лойиҳаларини амалга оширувчи компания. Биз мижоз билан биринчи учрашувдан тортиб, мебель тайёрланиб, объектга етказилиб берилгунга қадар лойиҳани тўлиқ бошқара оладиган тажрибали ПРОЕКТ МЕНЕДЖЕР излаяпмиз.

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР

1. Мижоз объектига бориш ва ўлчов олиш

  • Сотув менежери берган адрес бўйича мижоз объектига бориш;
  • Мижоз эҳтиёжини аниқлаш;
  • Керакли маслаҳат ва консультация бериш;
  • Объектнинг аниқ ўлчовларини олиш.
  • 2. Дизайн жараёнини бошқариш

  • Мижоз талаблари асосида ТЗ тайёрлаш;
  • Дизайнерга тўлиқ ва аниқ маълумот бериш;
  • Мижозга мос дизайн тайёрланишини назорат қилиш;
  • Мебель услуби, ранги, фурнитураси ва бошқа деталларини мижоз билан келишиш;
  • Тайёр дизайнни мижозга тасдиқлатиш.
  • 3. Тижорий таклиф тайёрлаш

  • Тасдиқланган дизайн асосида смета олиш;
  • Мебель нархини ҳисоблаш;
  • Мижоз учун бир нечта вариантда тижорий таклиф тайёрлаш:
    PREMIUM / STANDARD / BUDGET
  • Тижорий таклифни сотув менежерига тақдим этиш;
  • Ишлаб чиқариш раҳбари билан маслаҳатлашиб, буюртмани топшириш муддатини келишиш.
  • 4. Объектни мебель ўрнатишга тайёрлаш

  • Электр, сантехника, кафель, гипсокартон, девор, пол ва потолок бўйича керакли ўлчамларни дизайнерга етказиш;
  • Объектдаги усталарга зарур ўлчам ва техник маълумотларни тушунтириш;
  • Тайёргарлик жараёнини назорат қилиш.
  • 5. Ишлаб чиқариш ва етказиб бериш жараёнини назорат қилиш

  • Ишлаб чиқариш учун барча зарур маълумотларни ҳужжат шаклида тайёрлаш;
  • Мебель паспорти ва бошқа техник ҳужжатларни тайёрлаш;
  • Ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилиш;
  • Буюртманинг белгиланган муддатда тайёр бўлишини кузатиш;
  • Тайёр маҳсулотнинг объектга ўз вақтида етказилишини назорат қилиш.
  • 6. Низоли ҳолатларни бартараф этиш

  • Корхона ва мижоз ўртасида юзага келган масалаларни ҳал қилиш;
  • Маҳсулот сифати бўйича эътирозларни кўриб чиқиш;
  • Муаммоларни тезкор ва корхона манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиш.
  • 7. Маҳсулотни мижозга топшириш

  • ОТК ходимидан тайёр маҳсулотни қабул қилиб олиш;
  • Мебелни объектда текшириш;
  • Маҳсулотни мижозга кўрсатиб, қабул қилиб топшириш;
  • Қолган тўловларни ундириш жараёнини назорат қилиш.
  • 8. Лойиҳани якунлаш

  • Лойиҳа тўлиқ якунлангани ҳақида раҳбарга ҳисобот тайёрлаш;
  • Буюртма бўйича барча ҳужжатларни тартибга келтириш;
  • Лойиҳа натижаларини раҳбарга тақдим этиш.
  • БИЗ КИМНИ ИЗЛАЯПМИЗ?

  • Мебель соҳасини тушунадиган;
  • Ўлчов олиш ва объект билан ишлашни биладиган;
  • Дизайнер ва ишлаб чиқариш жамоаси билан ишлай оладиган;
  • Мижоз билан тўғри мулоқот қила оладиган;
  • Масъулиятли ва натижага йўналтирилган;
  • Бир вақтнинг ўзида бир нечта лойиҳани назорат қила оладиган;
  • Мебель технологияси ва фурнитурасидан хабардор бўлган номзод.
  • СИЗНИ НИМА КУТМОҚДА?

    🔥 Премиум буюртма мебель лойиҳалари
    🔥 Профессионал ва аҳил жамоа
    🔥 Ўсиш ва ривожланиш имконияти
    🔥 Натижага қараб юқори даромад олиш имконияти
    🔥 Компания томонидан қўллаб-қувватлаш

🚀

Ваше резюме увидят первым!

Автоматическое поднятие на HeadHunter каждые 4 часа. Увеличьте свои шансы на успех в 10 раз!

Подключить автоподнятие