Не упустите лучшие вакансии!
Подключите наш Telegram-бот и получайте мгновенные уведомления о новых предложениях из 10+ источников. Будьте первым, кто откликнется!
Подключить ботаСантехника соҳасида савдо менежери
📣 ACTIVE PLUS КОМПАНИЯСИГА САВДО МЕНЕЖЕРЛАРИ КЕРАК!
LESSO сантехника маҳсулотларини Фарғона водийсидаги сантехника дўконларига таклиф қилиш ва янги ҳамкорлар топиш учун тажрибали савдо менеджерларини ишга таклиф қиламиз.
📍 Ҳудуд: Фарғона водийси
🕘 Иш тури: Тўлиқ иш куни
Асосий вазифалар:
— Белгиланган ҳудуддаги сантехника дўконларига мунтазам бориш;
— LESSO қувурлари ва фитингларини дўкон эгаларига тақдимот қилиш;
— Янги мижозлар ва ҳамкор дўконларни топиш;
— Буюртмалар қабул қилиш ва уларнинг етказиб берилишини назорат қилиш;
— Доимий мижозлар билан алоқани мустаҳкамлаш;
— Дебитор қарздорликни назорат қилиш;
— Бозордаги нархлар ва рақобатчилар ҳақида маълумот тўплаш;
— Белгиланган ойлик савдо режасини бажариш;
— Кунлик ташрифлар ва сотув натижалари бўйича ҳисобот юритиш.
Номзодга талаблар:
— Сантехника соҳасида савдо тажрибаси бўлиши шарт;
— Сантехника дўконлари ва бозорини яхши билиши;
— Қувур, фитинг ва сув таъминоти маҳсулотларини тушуниши;
— Фаол савдо ва музокара олиб бориш қобилиятига эга бўлиши;
— Янги мижозлар билан тез тил топиша олиши;
— Масъулиятли, ҳаракатчан ва натижага йўналтирилган бўлиши;
— Ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлиши;
Биз таклиф қиламиз:
✅ Барқарор ойлик маош;
✅ Сотув натижасига қараб юқори бонуслар;
✅ Тайёр мижозлар базаси;
✅ LESSO бренди ва кенг маҳсулот ассортименти;
✅ Маҳсулотлар бўйича профессионал ўқув;
✅ Йўл харажатлари учун компенсация;
✅ Даромад ва лавозим бўйича ўсиш имконияти.
💰 Маош: ойлик маош + сотувдан бонус, суҳбат асосида келишилади.
Ваше резюме увидят первым!
Автоматическое поднятие на HeadHunter каждые 4 часа. Увеличьте свои шансы на успех в 10 раз!
Подключить автоподнятие