🔥

Не упустите лучшие вакансии!

Подключите наш Telegram-бот и получайте мгновенные уведомления о новых предложениях из 10+ источников. Будьте первым, кто откликнется!

Подключить бота

Финансист

STAR FIX SAVDO
Ташкент
На месте работодателя, Разъездной
Опубликовано: 10 Oct 2026

Ишлаб чиқариш, дистрибуция ва савдо йўналишларида молиявий ҳисоботлар тайёрлаш, молиявий кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда компаниянинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича тажрибага эга мутахассис қидирмоқдамиз.

Асосий вазифалар:

  • Cash Flow, Profit and Loss ва Balance Sheet молиявий ҳисоботларини тайёрлаш ва таҳлил қилиш;

  • Ишлаб чиқариш, дистрибуция ва савдо йўналишлари бўйича молиявий ҳисоботларни шакллантириш;

  • Рентабеллик, ликвидлик, маржа, операцион харажатлар, EBITDA, умумий даромад ва соф фойда кўрсаткичларини назорат қилиш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш;

  • Компания капиталини ошириш бўйича молиявий ечимлар ва таклифлар ишлаб чиқиш;

  • Бюджетларни шакллантириш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

  • Молиявий моделлар (Financial Model) тузиш ва таҳлил қилиш;

  • ROI кўрсаткичини ҳисоблаш ва инвестициялар самарадорлигини баҳолаш;

  • Турли даврлар ва йўналишлар бўйича ҳисоботларни ўзаро солиштириш, фарқларни аниқлаш ва уларнинг сабабларини таҳлил қилиш;

  • Молиявий кўрсаткичлар асосида раҳбарият учун таҳлилий хулосалар ва таклифлар тайёрлаш;

  • ERP тизимларини молиявий ҳисоботлар жараёнига жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • ACCA ёки IFRS йўналишида билим ва иш тажрибасига эга бўлиш;

  • Ишлаб чиқариш, дистрибуция ва савдо соҳаларида молиявий ҳисоботлар тайёрлаш бўйича амалий тажрибага эга бўлиш;

  • Cash Flow, Profit and Loss ва Balance Sheet ҳисоботларини мустақил шакллантириш ва таҳлил қилишни билиш;

  • Молиявий кўрсаткичларни ҳисоблаш, солиштириш ва улар асосида хулоса чиқариш кўникмасига эга бўлиш;

  • Бюджетлаштириш, молиявий моделлаштириш ва инвестициялар самарадорлигини баҳолаш бўйича тажрибага эга бўлиш;

  • ERP тизимларини тушуниш, улар билан ишлаш ва жорий этиш бўйича амалий тажрибага эга бўлиш;

  • Microsoft Word, Microsoft Excel, Google Sheets ва бошқа офис дастурларидан эркин фойдалана олиш;

  • Интизомлилик, босиқлик, диққатлилик, синчковлик ва масъулиятлилик;

  • Кучли таҳлилий фикрлаш ва муаммоларга ечим топиш қобилияти;

  • Презентация тайёрлаш ва молиявий маълумотларни тушунарли тарзда тақдим этиш кўникмаси.

Биз таклиф қиламиз:

  • Барқарор ва расмий иш ҳақи;

  • Иш жойида бепул тушлик;

  • Бошқа вилоятлардан келувчи ходимлар учун ётоқхона ва 3 маҳал овқат.

🚀

Ваше резюме увидят первым!

Автоматическое поднятие на HeadHunter каждые 4 часа. Увеличьте свои шансы на успех в 10 раз!

Подключить автоподнятие