Не упустите лучшие вакансии!
Подключите наш Telegram-бот и получайте мгновенные уведомления о новых предложениях из 10+ источников. Будьте первым, кто откликнется!
Подключить ботаIT мутахассиси / Системный администратор
VIVID MEAT PROCESSING
Лавозим: IT мутахассиси / Системный администратор
Ишлаб чиқариш корхонамизга замонавий IT технологияларини пухта биладиган, IT инфратузилмасини мустақил бошқара оладиган тажрибали мутахассисни ишга таклиф қиламиз.
Асосий талаблар
-
IT соҳасида камида 3 йиллик амалий иш тажрибаси.
-
Windows Server, Active Directory, Microsoft 365 ва Linux асосларини билиш.
-
LAN/WAN, TCP/IP, DNS, DHCP, VPN, VLAN ва Wi-Fi тармоқларини созлаш.
-
Firewall, antivirus, endpoint security ва ахборот хавфсизлиги бўйича билим.
-
Серверлар, NAS, маълумотларни захиралаш (Backup) ва тиклаш тизимлари билан ишлаш.
-
Виртуализация технологиялари (VMware, Hyper-V ёки Proxmox).
-
1С 8.3, Face ID, IP-телефония, видеокузатув ва киришни назорат қилиш тизимларини техник қўллаб-қувватлаш.
-
PowerShell ёки Python орқали IT жараёнларини автоматлаштириш кўникмаси.
-
Замонавий Cloud технологиялари, AI воситалари ва киберхавфсизлик бўйича тушунча.
-
Ўзбек ва рус тилларида эркин мулоқот қилиш.
Асосий вазифалар
-
Корхона IT инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш.
-
Серверлар, компьютерлар, тармоқлар ва корпоратив дастурларни бошқариш.
-
Ахборот хавфсизлиги, маълумотларни ҳимоя қилиш ва захиралашни таъминлаш.
-
1С, Face ID, видеокузатув ва бошқа корпоратив тизимларни қўллаб-қувватлаш.
-
IT муаммоларини тезкор аниқлаш ва бартараф этиш.
-
IT тизимларини модернизация қилиш, автоматлаштириш ва ривожлантириш.
Иш шароитлари
-
Иш жойи: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани.
-
Иш графиги: 6/1, душанба–жума, 09:00–17:00.
-
Иш ҳақи: Суҳбат давомида келишилади.
-
Барқарор ишлаб чиқариш корхонасида профессионал ривожланиш имконияти.
Бизга фақат техник ёрдам кўрсатувчи эмас, балки IT тизимларини ривожлантира оладиган масъулиятли ва ташаббускор мутахассис керак.
Ваше резюме увидят первым!
Автоматическое поднятие на HeadHunter каждые 4 часа. Увеличьте свои шансы на успех в 10 раз!
Подключить автоподнятие